Вальтер Маццари "Севилья"ни бошқариши мумкин

Tolibjon Qosimov
27 дек 2017
"Наполи" ва "Уотфорд" клубларининг собиқ устози Вальтер Маццари мураббийлик фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

"Football Italia"нинг хабар беришича, мутахассиснинг хизматларига "Севилья" қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти мураббий билан музокаларни бошлашди. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эдуардо Бериссо истеъфога чиқарилган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia