

- Бугун «Ростов» рақиб ҳимоясини синдира олмаган олдинги уй ўйинларига ўхшаб кетди. Бунга қўшиласизми?
- Ҳа. Ўхшади. Кучли ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлмоқда. Барча каби бизда ҳам шундай муаммо бор. Жамоам ҳимояда нима қилишни билади, аммо ҳужум борасида ишлашимиз лозим.
- Калачев ва Зуев ўйнамади. Нимага?
- Сабаби бошқа футболчилар бор.
- Сигурдссон бугун майдонга тушмади.
- Унда кичик жароҳат бор. Соғлиги билан таваккал қилишни хоҳламадик.
- Шомуродов қанот ҳимоясида ўйнади. Унинг ўйинидан қониқдингизми?
- 100 фоиз эмас. Ҳужумкорроқ ўйнамоқчи эдик. Элдор бу жойда олдин тўп тепган. Бундан ҳам яхшироқ ўйнашига умид қилгандик.




