Равшан Эрматов Фаластин - Австралия учрашувида дарвоза ортида ишлайди

Mirjalol Normatov
10 янв 2019
Эртага 11 январь куни Дубай шаҳридаги "Rashid Stadium" ўйингоҳида "B" гуруҳидан ўрин олган Фаластин ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза ортида Равшан Эрматов ва Ильгиз Танташевлар ишлашади.

Аввалроқ, ОФК Осиё Кубоги мусобақасига таклиф қилинган барча ҳакамлар турли вазифаларда ишлашини эълон қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ufa.uz