Вальдес Мексика чемпионатига йўл олиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
11 дек 2015, 21:19
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Виктор Вальдес фаолиятини Мексикада давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, испаниялик дарвозабонга мамлакатнинг иккита клуби қизиқиб қолган.

Айни пайтда Вальдес МЮ футболчиси ҳисобланади. Ван Гал билан бўлган тушунмовчиликлар сабабли у айни пайтда ёшлар жамоаси таркибида ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ эса, унинг "Ньюкасл" ёки "Эспаньол"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: FOX Sports