Вагнер Лав «Хетафе»га ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
9 авг 2016
ЦСКА собиқ ҳужумчиси Вагнер Лав «Монако»дан «Хетафе»га ўтиши мумкин.

Испан клуби бразилиялик футболчи борасида таклиф билан чиқди. «Хетафе» Вагнер Лавга ойига 200 минг доллар тўлашга тайёр. 32 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам фаолиятини Примерада давом эттиришга қарши эмас.

Ўтган мавсумда Лав Франция чемпионатида 12та ўйинда 4та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sportv4.com