

Синовлар 4 апрель куни Канадада янги мавсум бошланиши билан йўлга қўйилади. Ушбу қарор аввалроқ IFAB йиғилишида маъқулланган эди, энди эса ФИФА томонидан расман тасдиқланди.
"Венгер офсайди" нима дегани?
Арсен Венгер таклиф қилган қоидага кўра, агар ҳужумчининг гол уриши мумкин бўлган бирор бир тана аъзоси ҳимоячи билан бир чизиқда бўлса, қолган қисми олдинда бўлса ҳам, офсайд ҳисобланмайди. Офсайд фақат ҳужумчининг бутун танаси охирги ҳимоячидан ўтиб кетган тақдирдагина қайд этилади. Бу қоида ҳужумкор футболни рағбатлантириш ва баҳсли вазиятларни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мураббийлар сўрови (FVS) тизими
Ушбу тизим мураббийларга гол, пенальти ёки тўғридан-тўғри қизил карточка каби муҳим вазиятларда ҳакамдан видеотакрорни кўришни сўраш имконини беради. Ҳар бир жамоа учун сўровлар сони чекланган бўлади. Бу тизим VAR"нинг муқобил ва арзонроқ кўриниши сифатида кўрилмоқда.
Арсен Венгер ушбу лойиҳа ҳақида шундай деди: "Бу муҳим пилот лойиҳа ҳисобланади. Янги талқинни профессионал мусобақаларда синаб кўриш орқали биз ўйин динамикаси ва ҳужумкор футболга таъсирини яхшироқ тушуниб оламиз".



