UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  2 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  7 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  4 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  1 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда? Янгиликлар

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда?

28 ноябрь куни ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган, унда бир қатор масалалар муҳокама қилинган эди.


Шу қаторда терма жамоалар масаласи ҳам кўриб чиқилган ва ижроия қўмита қарорига мувофиқ шу йилдан Ўзбекистон миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларининг фақат терма жамоада ишлаши шарт қилиб қўйилганди. 

Лекин, Вадим Абрамов "Бунёдкор" жамоаси иштирокидаги ўйинларда кўриниш бераётганини барча билди. Тўғри, терма жамоа мураббийи сифатида ушбу ҳолатни табиий қабул қилсак бўлади. Яъни терма жамоага номзод футболчиларни кузатгани келаётган бўлиши мумкин. Аммо, ўйин давомида кўрсатмалар бераётганини қандай изоҳлаш мумкин? Бу жорий мавсумга жамоани Абрамовнинг ўзи тайёрлаётганини англатадими? Мураббийнинг "Бунёдкор" билан шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етган. Қонун-қоидага кўра амалда шартномаси бўлмаган мураббий жамоани бошқариши мумкин эмас ёки Абрамов клуб билан янги битимга имзо чеккан. Ушбу масала мавҳумлигича қолмоқда. Мутахассис ОАВлардан бирига берган интервьюсида "Бунёдкор"дан кетишини ва бутун эътиборини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қаратишини айтган. Аммо ҳозирча биз бу гапларини исботини кўрганимиз йўқ. Шу ўринда савол туғилади: термамиз мураббийи ушбу мавсумда ҳам аввалги йилларда бўлгани каби икки жамоада фаолиятини давом эттирадими? Ҳа, жавоби йўқ. Олдинда бизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Шундай экан, асосий эътиборни терма жамоага қаратгани маъқулроқ. Нима бўлганда ҳам, миллий терма жамоа манфаати барча нарсадан устун туриши лозим. Аввалги йилларда бундай тажриба ҳеч қандай наф бермаган, Миржалол Қосимов 2008 ва 2014 йилда терма манфаати йўлида икки бор клубдаги ишини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Абрамов мураббийлигида икки бор олимпиададан қуруқ қолганимиз эсдан чиқмайди. Ўшанда у "Трактор" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бирга бошқарган. Бир хатони иккинчи бор такрорлаш бизни мундиал орзусидан яна бир бор мосуво қилмаса эди. 

Икки қайиқни бирваракайига бошқариб, иккисида ҳам чўкиб кетган яхшими ёки бир қайиқни бошини тутган ҳолда манзилга муваффақиятли тарзда етиб борган яхшими. Кўпчилик иккинчи вариантни маъқуллаши табиий. Иккита қуённи кетидан қувган охири ҳеч бирини тута олмайди ва ўлжасидан қуруқ қолади. Булар бир оддий ҳаётий мисоллардир. Абрамов нимани ўйлаётгани фақат ўзига маълум. Ҳозирда Тимур Кападзе "Локомотив"ни, Равшан Ҳайдаров эса "Сурхон"ни тарк этган . Улар ёшлар ва олимпия терма жамоаларида фаолиятларини давом эттиришмоқда. Яқин орада Абрамовнинг ҳам "Бунёдкор"ни расман тарк этгани ҳақида маълумотлар чиқишига ишонамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика