UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  10 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  176 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  33 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1

Вадим Абрамов: "Дебютантлар ёмон ўйнашмади, ёшларга имкон беришдан қўрқмайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Дебютантлар ёмон ўйнашмади, ёшларга имкон беришдан қўрқмайман"

Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу рақибга қарши ўйинда ўз режамиз бор эди ва йигитларга кўрсатмаларни бажаришгани учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, рақиблар деярли ҳар ўйинда дарвозамиз томон пенальти тепишмоқда, бугун ҳам шундай бўлди ва ғалабани қўлдан чиқардик. Ҳозирги вазиятда нима дейишни ҳам билмайман. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, имкон даражамизда ўйин намойиш этаяпмиз.

Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан кейин натижани сақлаб қололмаётганимиз ҳам таркибдаги муаммоларга тақалади. Чунки таркибда йўқотишлар ҳаддан зиёд кўп. Бу ҳақда гапирсам, баҳонадек кўриниши мумкин. Ўйиндан ҳаммаси кўриниб турибди, захирамиз ҳам айтарли катта эмас.

Дебютантлар? Ҳа, бугун жамоамизнинг ўринбосарлар сафида бўлган 4 нафар ёш ўйинчини асосий таркибга туширишга қарор қилдим ва улар ёмон ўйнашмади. Уларга имконият беришдан қўрқмайман. Бу ёш маҳаллий ўйинчилар - "Динамо"нинг келажаги. Ёшлар дастлабки ўйинда томошабинлар олдида ҳаяжонланишгандир, аммо кейинги баҳслардан ўз кучларига кўпроқ ишона бошлайдилар. Таркибимизда ҳали яна иқтидорли ёш ўйинчилар бор, бугун улардан бирини майдонга туширмадим. Эҳтимол кейинги ўйинларда уни ҳам асосий таркибда кўришингиз мумкин.

Мавсум якунига қадар ҳам таркибда ротация бўлади, чунки жароҳат олган ёки бетоб ўйинчиларимиз кўпчиликни ташкил қилади. Фаолиятимда таркиб масаласида ҳеч қачон ҳозиргидек муаммога дуч келмаганман. Шунга қарамай, вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз, - дейди Вадим Карленович ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика