Вадим Абрамов "Бунёдкор" бошқарувида "Бухоро"ни мағлуб эта олмаяпти

Aslanov Jasurbek
2 ноя 2020
"Бунёдкор" жамоаси Coca Cola Суперлига 22-турида "Бухоро" билан дуранг ўйнади.

Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор" жамоаси "Бухоро"га қарши ўйинда қаторасига тўртинчи бор дуранг қайд этди. Ўтган мавсум биринчи даврасида сафарда жамоалар 2:2 ҳисобида муроса кўчасини танлашган бўлса, иккинчи даврада Муҳсин Муҳаммадиев устозлигидаги жамоа 1:1 ҳисобида дуранг билан Тошкентда қимматли бир очкога эга чиққан эди. Бу мавсумда ҳам "қалдирғочлар" икки учрашувда ҳам 1:1 натижасидаги дурангга имзо чекишга мажбур бўлишди. 

2019 мавсумда. "Бухоро" - "Бунёдкор" 2:2, "Бунёдкор" - "Бухоро" 1:1

2020 мавсумда. "Бухоро" - "Бунёдкор" 1:1, "Бунёдкор" - "Бухоро" 1:1


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia