UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  10 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..."

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатнинг сўнгги ўйинидан олдин бизда ҳеч қандай вазифа йўқ эди, медаллар ўз эгаларини топиб бўлди. Шу боис йигитларни ўйинга руҳлантириш оғир бўлди. Уларга майдонга тушиб ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Менимча дуранг адолатли натижа бўлди", - дейди Абрамов. 

- Кубокда ҳам "Қизилқум" билан ўйнайсизлар. Руҳлантириш қийин бўлмайдими?
- Бу йил қўлга киритишимиз мумкин бўлган сўнгги соврин бу мамлакат кубоги. Шу боис бўлажак ўйинга муносабат жиддийроқ бўлади.

- Бу йилги мавсумда шогирдларингиз ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Айтиш қийин. Мавсум охири, йигитлар чарчашган.

- 2021 йилда ҳам Вадим Абрамовни "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида кўрамизми?
- Агар шундай миш-мишлар бор экан кўрамиз. Шартномам йил охирида тугайди. Кейин нима бўлишини ҳозирча билмайман.

- "Бунёдкор" футболчиларини кубокни қўлга киритиш учун руҳлантирса бўлармикин?
- Албатта, фақат бутун йил давомида футболчиларга ваъда бериб келаяпмиз, йил тугамоқда, натижа эса йўқ. Агар футболчилар учун ҳеч бўлмаса маълум муаммоларни ҳал қилинса руҳлантириш осонроқ бўлади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам кубокда бор кучимиз билан ўйнаймиз.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика