UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  1 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  13 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7

Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"

Суперлиганинг 2-тури доирасида "Бунёдкор" - "Динамо" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.


- Биринчи бўлимни яхши бошладик ва омадимиз келиб, иккита гол уриб олдик. Ўйинни биринчи таймнинг ўзида ҳам тугатиб қўйишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз чиқмади. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин эса валидол ўйин бўлди. Омадимиз келиб, ғалабага эришдик. "Бунёдкор"га навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Биз эса кейинги ўйинларга яхшироқ тайёрланишимиз керак. Чунки иккинчи бўлимдаги ўйинимиз бўлса, кўплаб муаммоларга йўлиқишимиз аниқ. 

- Иккинчи бўлимда жамоага нима бўлди? "Бунёдкор" ташаббусни қўлига олдими ёки "Динамо" футболчилари руҳан натижа учун ўйнашга ҳаракат қилдими?

- Йўқ. Ўзгаришлар муваффақиятсиз бўлди. Бу менинг айбим, ўзгаришларни топа олмадик. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар орқали биз бошқачароқ ўйнашимиз керак эди. Марказда ёмон ўйнай бошлаганимиздан кейин муаммолар кўпайди. 

- "Динамо" мавсумни ўтган йилги темп билан бошлади. Биринчи ўйиндаги натижани кутилмаган десак бўладими?

- Бундай бўлишини ким ҳам тахмин қилибди. Биринчи ўйинни ҳам яхши бошладик ва гол урдик. Кейин эса йўқ жойдан пенальти юзага келди. Кўп ўтмай стандартдан иккинчи голни қўйиб юбордик. Шундан сўнг шошилиб ўйнадик ва нотўғри ҳаракатлар эвазига гол ура олмадик. Бизда реализация муаммо. Кўрдингиз, биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин ушбу жиҳат бизда оқсади. Умуман олганда дастлабки икки тур доимо тахмин қилиб бўлмас бўлиб ўтади. Йигитлар ҳали яхши ҳолатда эмас. Бу эса яққол кўриниб турибди.

- Иккинчи бўлим бошида Азизбек Амоновнинг алмаштирилиши сабаби нимада эди?

- У бироз жароҳат олди.

- Амонов ўтган мавсумнинг дастлабки қисмини "Бунёдкор" сафига ўтказган ва бугун айнан шу сабабли бўлса керак, катта иштиёқ билан ўйнади. Сиз эса майдон четида унга бир неча марта эътироз билдирдингиз.

- У шунчаки пас бериши керак бўлган жойда тўпни ўзида кўп ушлаб қолди. У "Бунёдкор"га қарши муваффақиятли ўйнади. Агарда у ҳар бир ўйинда шундай голлар уришда давом этса, яхши бўларди. Яхши футболчи, иқтидор. Унга умид билдиряпмиз.

- Жамоада муаммо фақатгина реализацияда эмас. Эшитишимизча, футболчилар бир неча ойдан буён маош олишмаётган экан. Бу орқали футболчиларни қай тариқа юқори ўринлар учун руҳлантира оласиз? Барчанинг ўз оиласи бор. Уларни боқиши, хўжалик ва кундалик таъминлаши керак.

- Гапингиз тўғри. Футболчиларнинг ҳам оиласи бор. Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир. Барчасини тўғри тушуниб турибман. Раҳбарият бу муаммони ҳал қилиши керак. Умид қиляпмиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
06 мар 23:55:18
Маратик
Анвар хожимирзаев иккинчи уйиндаям жудаям ёмон уйнаяпти,илтимос Уни уйин тугашига 15 дакика колганда тушуринглар,
+1   
07 мар 07:01:53
антакия
Ойлик олмади дегани пулсиз ўйнаяпти дегани эмас, премиално подемний бошқасини олиб турибди яъни ҳар ўйинга олади, ойлик бу как стаж хисобидаги нарса
+1   
07 мар 01:09:18
Erkinjon Mavlonov
Xojimirzaev Oldingi xolatda emas u juda yomon o'yin o'tkazmoqda bunday vaziyatda uni tushirmaslik jamoga koproq yordam beradi
+1   
06 мар 23:57:24
Mirshohid
Maladest 4 oydan beri maoshsiz shunday ruhiyatda oʻynayotgani. Bizzi jamoa esa srazzu oʻynagisi kelmaydi. Shu Abramovni puldorroq jamoaga olib kelibsa 1-2 yilda udar jamoa tuzsa kerak
+1   
06 мар 23:16:32
STENLESS..R
Хожибой Тожибоевни гапи ёдимга тушиб кетди Укитувчилар тугрисида ПУЛДАН ГАПИРСА ХАММА КОЧАДИ деган гаплари Самаркандликлар фикр ёзиб далда булмайсизларми Динамо мураббийлари уйинчилар кейин рухланиб уйнамайдими
   
06 мар 23:22:18
Baxtigali Adilov
Пулсиз шунака уйнаса,пул болса канака уйнашаркан.... Рахмат йигитлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика