UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Қизилқум" – ОКМК. Таркиблар эълон қилинди  0 18:28"Хоразм" – "Бунёдкор". Таркиблар билан танишинг  3 18:22Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  5 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  1 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  2 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  14 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  4 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2

Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.


"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, юқори босим остида кечди дея оламан. Айниқса ўйинда бундай тўхталишлар бўлаверса ритмни бузади. Бу мухлисларга ёқади деб ўйламайман. Фақатгина ҳоккейда бундай кўп тўхталиш бўлади, бешталик алмашади. Бу футболнинг фойдасига хизмат қилмайди. "Андижон" яхши жамоа. Биринчи бўлимда тенглик кузатилди. Иккинчи бўлимда устунликни қўлга олдик. Вазиятларимиздан фойдаландик. "Андижон" стандарт вазиятларда яхши ўйнашини билардик, шундай бўлди ҳам. Ўйин якунида омад бизга кулиб боқди",- дейди Вадим Абрамов. 

Улуғбек Абдуллаев йиқитилган вазиятда ВАР ҳам, ҳеч ким реакция қилмади. Унинг боши ёрилди. Пенальти белгиланган вазиятда ҳакам ёнида турган эди. Биз бунга ҳам кўп вақт йўқотдик. 

- Ўтган йили "Динамо" тўпурари бўлган Анвар Ҳожимирзаевга сермаҳсуллик етишмаяпти...

- У бугун ўзининг яхши ўйинини кўрсатмади. Ўйлайманки, Анвар кейинги ўйинларга ўзини тайёрлай олади. Бизнинг етакчимиз. 

- 10 йил ичида биринчи маротаба "Андижон"ни мағлуб этдик. Жамоанинг ғалабага ишончи қанчалик эди?

- Шубҳасиз биз исталган бошқа шаҳарга борсак ҳам ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Мухлислар узоқдан келди, бизга ишонишди. 10 йилда "Андижон"ни ютганимиз ёқимли. 

- "Андижон"нинг стандартларига тайёрмидингиз? 

- Шу боис қанотда кўп асабийлашдим. Кубокда яна учрашамиз ва бу жиҳатларга эътибор қаратамиз.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика