UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  5 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  6 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  6 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  9

Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" яхши жамоа. Биринчи бўлим биз учун кўнгилдагидек ўтди. Иккита имкониятдан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнадик. Қарши ҳужумларда вазият яратишга ҳаракат қилдик. 2:0 ҳисобида ғалаба қозониш ёқимли албатта.

- Бу жамоанинг мавсум давомидаги энг яхши ўйинларидан бирими?

- Баъзан яхши ўйнаб туриб ҳам натижа бўлмаслиги мумкин. Бугун яхши ҳам ўйнадик, натижага ҳам эришдик.

- Навбатдаги турда "Олимпик" билан ўйнайсизлар. Кожо Қирғиз Республикаси терма жамоасига жалб этилиши мумкин. Бу жамоа учун муаммо бўладими?

- Кожонинг терма жамоа билан режаларини кўриб чиқамиз. Бизда ҳозир фақат бу муаммо бор эмас. Икки нафар ҳимоячимиз карточкалар сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун ҳаракат қиламиз.

- ОАВда Суперлига ўйинлари ёритилади. Бунда шарҳловчилар хатоси ёки шунга ўхшаш сизга ёқмайдиган жиҳат борми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Мен бунақа муаммога дуч келганим йўқ.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика