UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  103 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  20 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  19 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4

Вадим Абрамов: "Биз "Сўғдиёна"га ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмадик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Биз "Сўғдиёна"га ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмадик"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Охирги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учраш аламли. Жамоа билан танишиб, камчиликларимизни кўриб олдик. Афсуски, мавжуд муаммолар бизга панд беришда давом этяпти. Йўқ жойдан гол уриб кетишди. Агар дуранг бўлганида, адолатли бўларди. Бироқ бир нарса, яъни биз юқтазган жамоа чемпионатда 2-ўринда бораётгани хурсанд қилади. Биз етарлича қаршилик кўрсатганимиз ҳам мени шод этди. Биз ҳеч бир жабҳада  "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмадик. 

- Жамоа бошқарувидаги биринчи ўйинингиздан қониқдингизми?

- Мағлубиятдан қандай қилиб қониқишим мумкин? Қайтараман, рақиб чемпионат етакчиларидан бири эди. Фақат шу жиҳатгина тинчлантирди. Афсуски, регламент бўйича ўринбосарлар жамоамиз эртага ўйнайди. Олдингидек бўлганида, ўйин олдидан танишиб олардим. Эртага ўринбосарлар таркиби ўйинини кўрамиз. Камчиликларимизни билиб олдик, энди уни бартараф қилиш устида ишлаймиз.

- Вадим Карленович, сиз "Сўғдиёна" футболчиларини яхши биласиз. Айниқса, Жасур Ҳасановни. Ёрдамчингиз Ислом Шариповга бориб кўп нарсаларни уқтирди, бироқ жамоангиз унга қарши ҳеч нима қила олмади...

- Биласизми, футболимиз даражасидан ҳайратдаман. Шунча йилдан буён ўйнаб келаётган Жасур Ҳасанов ёшларни бемалол алдаб ўтиб кетмоқда. Бу сиз каби мени ҳам ажаблантиради. Буни футболчимизга тушунтиришга ҳаракат қилдик, ёрдамчим ҳам алоҳида бориб ҳаммасини уқтириб келди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика