"UzReport TV" телеканали "Ливерпуль" – "Севилья" ўртасидаги Европа Лигаси финалини "жонли" эфирда намойиш қилади
14 май 2016 16:41
Янгиликлар
"UzReport TV" телеканали "Ливерпуль" – "Севилья" ўртасидаги Европа Лигаси финалини "жонли" эфирда намойиш қилади
“UzReport TV” телеканалидан яна бир сюрприз!
Телеканал расмий сайтининг маълум қилишича, "Uzreport TV" кўп сонли футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, 18 май куни Тошкент вақти билан соат 23:45да Швейцариянинг Базел шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ливерпуль" ҳамда "Севилья" ўртасидаги Европа лигаси финал учрашувини тўғридан-тўғри эфирга узатади.
Канал ушбу баҳсга бағишланган трансляцияни 21:45дан бошлайди. Финалдан олдин бўладиган барча тадбирлар мухлисларга намойиш этилади.
Сайт берган маълумотларга кўра, "UzReport TV" келаси мавсумда Европа Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигаси баҳсларини тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар