

Бу ҳақда "UZREPORT TV" журналисти Ёқубжон Бобожонов ўзининг "твиттер"даги саҳифасида эълон қилди.
Берилган маълумотда, учрашувдан олдинги стадиондаги муҳит, финалга бағишланган байрам маросими ва бошқа кўплаб қизиқарли вазиятлар тақдим этилиши айтилган. Шу билан бирга, "UZREPORT TV"нинг махсус мухбири "Сан-Сиро"дан тўғридан-тўғри репортаж олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.



