

Бу оддий ғалаба эмас — бу “Барселона”нинг бутун мавсум давомида қурган футбол ғояси учун чемпионлик муҳри бўлди. “Реал” ўйинга ҳали тўлиқ кириб улгурмасидан, “Барса” сценарийни ўз қўлига олди: 9-дақиқада Рэшфорднинг жарима зарбаси, 18-дақиқада Ферран Торреснинг аниқ якунловчи ҳаракати — ва “Эл Класико”да психологик устунлик бутунлай каталонияликлар томонига ўтди.





Тактик жиҳатдан ўйиннинг калити — тез старт + марказ назорати + компакт ҳимоя бўлди. “Барса” 57% тўп назорати билан ўйин ритмини ушлади бу “Барселона” ҳимоясининг пассив эмас, балки ақлли ва олдиндан ўқилган ҳимоя бўлганини кўрсатади.
“Барселона”нинг асосий тактик устунлиги марказда кўринди. Педри, Олмо ва де Йонг орқали пас ритми сақланди, ярим ҳудудларга киришлар “Реал” блокини ичкаридан очди. Флангларда эса кенглик “Реал” ҳимоясини чўздирди.


“Реал” томонида эса муаммо Винисиус ёки Беллингемнинг индивидуал сифатида эмас, уларни ўйинга боғлайдиган механизмда бўлди. Беллингемнинг ўйини жуда оғир кечди, Винисиус эса вақт ўтиши билан таъсирини йўқотгани кўринди. Брахим фаолроқ кўринди, аммо у ҳам етарли шериклик ва охирги пас сифатига эга бўлмади.
⚽️ UZ CORE SCOUT хулосаси:
Бу “Эл Класико” 90 дақиқа эмас, биринчи 20 дақиқада ҳал бўлди. “Барселона” тезлик, ижро сифати ва тактик тартиб билан чемпиондек ҳаракат қилди. “Реал” эса ҳисобдан кейин ўйинни қутқаришга уринди, лекин ҳужумдаги синхронлик, марказдаги боғланиш ва жарима майдонидаги presence етишмади.

Барса бу ўйинда фақат “Реал”ни ютмади — у бутун мавсум ким Испанияда энг тайёр, энг барқарор ва энг аниқ режали жамоа бўлганини кўрсатди.



