"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди

Mirjalol Normatov
29 июн 2025
"Ал Насср"да яқин вақтларда янги бош мураббий иш бошлайди.

Унга кўра, "Ал Ҳилол"да 2 мавсум ишлаган португалиялик мутахассис Жорже Жезуш "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди. Бу ҳақда Фабрицио Романо маълумот берди.

"Ал Ҳилол" жамоаси Жезуш қўл остида 99 ўйинда майдонга тушган ва унда 80 ғалаба 10 дуранг ҳамда 9 мағлубият қайд этган.

У 2 май кунида "Ал Ҳилол"дан истеъфога чиқарилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano