UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  16 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  9

Усмон Тошев: "Мухлисларимизга раҳмат" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Мухлисларимизга раҳмат"

"Янгиер" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Усмон Тошев ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ўзимиз ўйлагандек оғир бўлди. Бу бизнинг иккинчи даврадаги дастлабки расмий ўйинимиз бўлгани учун ҳам ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Лекин ўйиндан-ўйинга ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Буни футболчилар ҳам яхши тушуниб туришибди. Рақибларимизни кўряпмиз, биз ҳам шунга ярага кучлирок тайерланишимиз керак. Ишонаманки, борган сари ўйинимиз яхши бўлиб кетади.

Бугун ҳаво ҳарорати иссиқ бўлишига қарамасдан йигитлар ҳаракат қилишди ва биз ютдик. Энг асосийси бугун уч очкони қўлга киритдик. Айрим пайтларда ўйинимиз яхши чиқди ва яна айрим пайтларда хатолар бўлди. Лекин бу у қадар жиддий хатолар эмас. Шунчаки, айрим вазиятларда индивидуал томондан камчиликлар бўлди. Буларни тўғрилай оламиз. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Бундан кейин ҳам нима қилишни биламиз. Бизда тажрибали ўйинчилар бор. Бемалол ўйинимизни кучайтира оламиз. Бугун Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз, - дейди Усмон Тошев.

"Андижон" матбуот хизмати.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика