UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Макаров  0 12:50"Челси"нинг келаси мавсум учун меҳмон либослари билан танишинг  6 12:21Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. Симеоненинг голи "Фиорентина"нинг "Гвадалахара" устидан ғалаба қозонишида ёрдам берди  0 12:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  9 11:51Эмери "Арсенал" яқин орада катта трансферни амалга оширишига ваъда берди  2 11:32Фарғона вилоят ёшлар лигасида 5-тур ортда қолди  0 11:31АГМК жамоаси норматив тестларни топширди  7 11:26Шюррле "Боруссия"дан кетиши мумкин  1 11:26ЎФА Азиз Турғунбоев масаласида бир тўхтамга келган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди  36 11:15ЖЧ саралашларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчини биласизми?  8 11:05Бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланади  32 11:01Гризманн Мессини футболнинг юзи деб атади  29 10:54Бугун "Қўқон-1912" "Хўжанд"га қарши ўйнайди  5 10:49Динамо Дрезден - ПСЖ 1:6  1 10:31"Атлетико" президенти: "Хамес? Ҳа, "Атлетико" шундай ажойиб футболчига қизиқмоқда"  6

Уругвайнинг 72 ёшли афсонавий бош мураббийи — Оскар Табарес ҳақида Янгиликлар

Уругвайнинг 72 ёшли афсонавий бош мураббийи — Оскар Табарес ҳақида

Оскар Табарес – Уругвай тимсолидир.

Мамлакат футбол Федерацияси мураббийнинг “Милан”, “Реал Овьедо”, “Кальяри”, “Велес Сарсфилд”, “Бока Хуниорс” каби клубларда деярли сезиларли бўлмаган даврлари ҳамда тўрт йил ишсиз юрганига қарамай, термани унга ишониб топширди ва улар бу борада адашмадилар.

2006 йил, Табарес бош мураббий этиб тайинланганидан кейин, Уругвайнинг “Nacional Sport” газетасининг биринчи бетида “Табарес нима учун керак?” номли мақола чоп этилган. У аввал топ-клублар ва терма билан ишлаган, аммо катта муваффақиятга эриша олмаган. Қайтиши эса ҳамма нарсани тубдан ўзгартириб юборди. Уругвайликлар у билан 13 йил давомида бирга бўлдилар ва Америка Кубогини қўлга киритдилар, ЖЧ-2010да эса тўртинчи ўринни эгалладилар. Ўтган йили Федерация мураббий шартномаси муддатини 2022 йилга қадар узайтирди.

(!) Сўнгги йилларда касаллиги туфайли аҳволи оғирлашган.

Касаллик Табаресни синдира олмади – яхши юра олмаслигига қарамай, термани шуғуллантиради

2018 йилги Жаҳон Чемпионати бошланишидан олдин “The Guardian” муаллифи Жонатан Уилсон Уругвайдаги пресс-конференцияга бориб, лол бўлиб қолган эди: “Мураббий анча вақтдан бери яхши юролмайди. Доим ҳассакаш ёрдамида юради, машғулотларга эса махсус аравачада келади. Шунга қарамай, Табарес – кўпгина мураббийларга ўрнак бўла оладиган инсон! У тартибли, аниқ жавоб берадиган ва эҳтиёткор инсон. Табарес пресс-конференцияларга ҳар доим костюм-шим кийиб боради ва журналистлар билан хушмуомалалик билан гаплашади”, – ёзади Уилсон.

Табарес соғлиғи ҳақида суҳбатлашишни ёқтирмайди: унинг фикрича, футбол мураббийи билан бошқа мавзулар ҳақида эмас, балки ўйин тўғрисида суҳбатлашиш керак. Аммо унинг касаллигидан кўпчилик, бутун дунё десак ҳам бўлади, хабардор. 2013 йилда у жадаллик билан ривожланадиган касаллик – Гийена-Барре синдромига чалинди. Бу нейропатик касаллик бўлиб, периферик нерв томирларининг зарарланиши ҳисобланади. Касаллик туфайли ўлим даражаси (одатда, нафас етишмаслиги оқибатида) жуда паст – 5%. Гийена-Барре синдроми кўпинча ногиронлик билан бирга ривожланиб боради. Айнан шу нарса Табарес билан ҳам содир бўлди. У охирги марта мустақил равишда 2013 йил юрган эди. Сўнг ҳасса ёрдамида, кейин эса электр ғилдиракли аравача ёрдамида “юра бошлади”.

Уругвай оммавий ахборот воситалари, Табарес Россия ЖЧдан олдин термадан кетади деб таҳмин қилишган эди. Бироқ мураббий шу масалада бир нечта нарсани ошкор қилди: “Мен физиотерапевтим ва неврологим билан гаплашдим. Уларга аҳволим ҳақида хабар бериб туришим керак. Шунингдек, улар термадаги ишимни давом эттиришим мумкинлигини айтишди. Агар мени кетади деб ўйлаётган бўлсангиз, қаттиқ адашасиз! Футбол – яшашим учун бўлган асосий сабаб”.

Табарес ўйинларга бормайди, лекин уругвайлик ўйинчилар ҳақида ҳамма нарсани билади

ЖЧ-2014дан кейин уругвайликлар Луис Суарес Италияга қарши баҳсда Кьеллинини тишлаб олгани учун уни ёмон кўриб қолган эдилар. Унинг ёнини олиб, ҳимоя қилганлардан бири Табарес эди: мураббий журналистлар олдида чиқиш қилиб, жазо (тўрт ой футбол билан шуғулланмайди ва 9та ўйинда майдонга тушмайди) ҳаққоний бўлмаганини айтган.

“The Guardian” муаллифи Жонатан Уилсоннинг ёзишича: “Табарес ўйинчиларининг ўрнини кўп ўзгартиради ва футболчи қаерда яхшироқ ўйнашини билиб олади. У бутун Уругвай футболини назорат қилади ва терманинг барча ўйинчилари (турли ёш бўйича ҳам) ҳақида батафсил маълумотга эга”. Табареснинг скаутлари жуда кўп, улар Уругвай термаси учрашувларини кузатиб борадилар. Бундан ташқари, унинг ёрдамчилари катта жамоанинг асосий футболчилар иштирокидаги баҳсларни қолдирмайдилар. Табареснинг соғлиғи ёмонлиги туфайли ўйинларга камдан-кам боради. Лекин ҳар бир учрашувда нималар бўлаётганидан хабардор бўлиб туради.

“Футболчини билиш – ишимизнинг муҳим омилларидан бири. Ўйинчилар ҳақида маълумотларимиз кўп”, – дейди Табарес.

Табарес ҳеч қачон шикоят қилмайди

2013 йил Оскар Табарес ўзининг асосий мураббийлик қоидаси ҳақида гапирди. У мағлубиятда ҳеч кимни айбламайди: “Ўзини оқлаш инсонни заифлаштиради. Агар ютқизсангиз, демак, ёмон ўйнагансиз ёки рақиб жуда кучли. Энг муҳими — ўз айбини тан ола билиш”.

Табареснинг ҳар бир интервьюсида ўзгача маъно бор. ЖЧ-2018да Уругвай ҳеч қандай имкониятсиз французларга мағлуб бўлганди. Ўйиндан кейин Табарес 3та нарса ҳақида ажойиб фикрлар билдирган:

Натижа – “Рақибларимиздек яхши ўйнай олмадик. Мен мағлубиятни доим шундай баҳолайман. Агар “биз” деб гапирсам, демак бутун жамоа ҳақида айтаётган бўламан”.

Хатолар – “Ўйин услубини ўзгартириш учун кўп ҳаракат қилдик. Лекин кейин иккинчи голни уриб қўйишди. Футболчиларни алмаштириш ҳам ёрдам бермади”.

Мағлубиятнинг асосий сабаби – “Йўналишни ўзгартириш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Бироқ французлар анча яхши ҳаракатландилар. Буни тан оламан”.

Табарес ҳақида нималарни билиш керак?

• Унинг таҳаллуси — ўқитувчи. Мураббийлик фаолиятини бошлашдан аввал, у мактабда тарих ва фалсафадан дарс берган. Бироқ қашшоқлик туфайли яна футболга қайтишга қарор қилган. Ўқитувчилик маоши билан оиласини, учта фарзанди бор, боқа олмасди.

• Ўтган йили Монтевидео ҳокимияти мураббий шарафига ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди. Табарес эса буни рад этди ва бу нарса жамоага салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади: “Буни эшитиб бошим осмонга етди, аммо уни қабул қилишга тайёр эмасман. Чунки бу термага ёмон таъсир қилиши мумкин”.

• Табарес муҳим ўйинлардан олдин футболчиларини базага “қамаб” қўйишни яхши кўради. Бу сафарги Копа Америка турниридан олдин уругвайликлар 5 кунни базада ўтказдилар, мураббий уларнинг ёнига яқинларини ҳам киритмади.

• Ўтган йилги Жаҳон Чемпионатида Оскар Табарес ноёб муваффақиятга эришди – мундиал плей-офф босқичида ишлаган энг ёши катта мураббий бўлди.

• Табарес терманинг барча ўйинчиларини яхши кўради. Масалан, Луис Суарес у ҳақида шундай дейди: “Жаноб – нафақат ёш футболчилар, балки бизлар учун ҳам ҳақиқий ўрнак бўла оладиган инсон. У гапиришни бошласа, ҳамма сукут сақлаб уни тинглайди. У ҳеч қачон сафсата гаплар айтмайди. Фақатгина керакли ва муҳим нарсаларни таъкидлайди”.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+4   
19 июн 12:12:10
LTE
Futbol umrini mazmuni ekan, Urugvay aholisi 3 milliondan ortiqroq davlat, shu kichkina termaniyam dunyoda kuchlilar safida olib yuribdi-gap bo'lishi mumkin emas. Futboldan ketsa kasallik bilan kurasholmasa kerak.
+3   
18 июн 11:31:52
MESSI_GEVORKYAN
O`Z ISHINING USTALARIDAN BIRI SHUNCHAKI QOYIL BUNDAY MURABBIYLAR DEYARLI YO`Q
+1   
18 июн 11:30:56
UzBekistanTEAMFCc
Ажойиб жамо шакллантирган.
   
20 июн 19:41:57
Gernot
jch 2010 da urugvayyi oyinini ko'rib shu trenerga hurmatim oshgan
   
18 июн 23:21:35
Албарс
Қария булсам хам қойил , мен қарияман нега классик кийимда чиқишим керак дебфутболни ташлаб кетмаптия, яна бир бора қойил)))
   
18 июн 15:50:15
F111
"☆☆☆777☆☆☆" фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shuni ob kelish Terma Jamoamizga .... Bizikilar eng qarilarini Eng eskilarin ob kelishga ustaku ...
O'zi qari murabbiy ekan uni olib kelib uvoliga qop ketmeyli yana
   
18 июн 12:31:28
"☆☆☆777☆☆☆"
Shuni ob kelish Terma Jamoamizga .... Bizikilar eng qarilarini Eng eskilarin ob kelishga ustaku ...
   
18 июн 12:01:42
Shoqosim. Barsa
Oscar bobo uchun ham Urugvay g'olib bulishi kerak
   
18 июн 11:30:02
Akush
Бобойга омад
   
18 июн 11:11:43
_millionlar o'yini_
IRODA... MATONAT... SHUNCHAKI RESPECT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг