

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса ўз қўл остидаги дастлабки олтита ўйиндан сўнг жамоа билан ишлаш ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Уругвай футболига тегишли эканлигимдан жуда хурсандман. Биз худди шу руҳда давом этамиз, бу жамоада ҳали исботлаш керак бўлган нарса бор", – деди Бьелса.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай сўнгги 3 та ўйинда Бразилия, Аргентина ва Боливия терма жамоалари устидан бирорта ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонди.



