UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  0 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  1 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  0 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  3 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  3 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  15 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  3 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  5 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  9 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0

Урганчда ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ёшларга қувонч улашди Янгиликлар

Урганчда ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ёшларга қувонч улашди

Диёримизда Наврўз шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда халқимизнинг эъзозли айёми муносабати билан кўплаб тадбирлар, хусусан, спорт мусобақалари ўтказиляпти.

Буларнинг барчаси ҳамюртларимизга унутилмас таассуротларни, байрамона кайфиятни туҳфа этмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ўйингоҳида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ҳам ёш футболчиларга қувончли лаҳзаларни улашди.
Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур биринчиликда воҳанинг 12 та жамоаси қатнашди. Аввалига, учрашувлар уч гуруҳда олиб борилди.

“А” гуруҳи
“Динамо”(Урганч ш.) – “Гурлан”(Гурлан тумани) – 1:2, “Жайҳун”(Урганч ш.) – “Лочин”(Урганч тумани) – 2:1, “Жайҳун”– “Динамо” – 2:0, “Лочин” – “Гурлан” – 2:0, “Динамо” – “Лочин” – 0:2, “Гурлан” – “Жайҳун” – 0:1.
1.“Жайҳун”–9 очко. 2.“Лочин”–6 очко. 3.“Гурлан”–3 очко. 4.“Динамо”–3 очко.

“B” гуруҳи
БЎСМ(Қўшкўпир тумани) –“Ёшлик”(Урганч ш.) – 0:1, “Боғот”(Боғот тумани) – “Бинокор”(Урганч ш.) – 3:0, “Боғот” – БЎСМ – 0:1, “Бинокор” – “Ёшлик” – 1:3, БЎСМ – “Бинокор” – 1:3, “Ёшлик” – “Боғот” – 3:0.
1.“Ёшлик”–9 очко. 2.“Боғот”–3 очко. 3. БЎСМ–3 очко. 4.“Бинокор”–3 очко.

“C” гуруҳи
“Янгибозор”(Янгибозор тумани) – БЎСМ(Янгибозор тумани) – 3:1, “Наврўз”(Урганч ш.) – “Олимпия”(Урганч ш.) – 0:0, “Наврўз” – “Янгибозор” – 1:0, “Олимпия” – БЎСМ – 0:1, “Янгибозор” – “Олимпия” – 2:1, БЎСМ – “Наврўз” – 0:5.
1.“Наврўз”–7 очко. 2.“Янгибозор”–6 очко. 3. БЎСМ–3 очко. 4.“Олимпия”–1 очко.

Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари ва энг яхши натижага эришган битта иккинчи ўрин эгаси ярим финалда куч синашди.

Ярим финал
“Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч ш.) – “Жайҳун”(Урганч ш.) – 3:0.
“Лочин”(Урганч тумани) – “Наврўз”(Урганч ш.) – 1:0.

Финал учрашувида Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” жамоасининг ёш футболчилари Урганч туманининг “Лочин” жамоасидаги тенгдошларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Натижада, “Лочин” иккинчи ўрин билан кифояланди. Ярим финал иштирокчилари - “Жайҳун” ва“Наврўз” жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика