"Урал" ёшлари Тошкентдаги халқаро мусобақада қатнашадилар
22 окт 2016 15:44
Янгиликлар
"Урал" ёшлари Тошкентдаги халқаро мусобақада қатнашадилар
2-6 ноябрь кунлари Артем Арутюновнинг ташаббуси билан, Республикада хизмат кўрсатган мураббий, Сергей Арутюнов Артемович хотирасига бағишлаб халқаро турнир ўтказилинади.
Сергей Артемович 1998 йили ФИФАнинг олтин медали соҳиби. Кўп йиллар давомида ўзбек футболи учун меҳнат қилган мутахассис, 2015 йилда 93 ёшида вафот этган эди.

2005 йилда таваллуд топган ўсмир футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган турнирда жами 8та жамоа қатнашиши режалаштирилган. Ҳозирча, Россия Премьер лигаси иштирокчиси, Екатеринбургнинг "Урал" клуби тарбияланувчилари, Қозоғистондан ФК "Қайрат" ва БЎСМ (Олтма-Ота) ҳамда ўзимиздан "Спартак", "Пахтакор" (иккиси Тошкент) ва "Металлург" (Бекобод) жамоалари қатнашишлари маълум бўлган.
Турнирга яна иккита жамоа қўшилади.
Маълумот учун телефон: +99890 322-8830.
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар