Ундер: "Мақсадим - иложи борича тезроқ "Рома" асосий таркибидан жой олиш"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2017
"Рома"нинг янги футболчиси Женгиз Ундер "Истанбул Башакшехир"дан "бўрилар" сафига қўшилгани ҳақида фикр билдирди.

"Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Мен яхши техника, дриблинг ва тезликка эга бўлган жамоавий футболчиман. Биринчи навбатда жисмоний тайёргарлигимни кучайтиришим керак, бу билан кичик муаммолар бор. Кўплаб Европа чемпионатларини кузатаман, шу қаторда А Серияни ҳам.

Мақсадим - иложи борича тезроқ "Рома" асосий таркибидан жой олиш. Рақобатни яхши кўраман ва "Рома"га нимага қодирлигимни исботламоқчиман" - дейди Ундер.

Сўнгги мавсум Ундер Туркия чемпионатининг 32 та учрашувида 7 та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Roma TV