

"Кўпчилик жамоалар "Атлетико" каби ўйнай олмайди ва ундан ҳам кам жамоалар унга қаршилик қила олмайди. "Барселона" ва "Реал" бунга қодир эмас. Рақбимизнинг даражаси анча баланд. Улар Испания чемпиони ва Чемпионлар лигасининг финалчиси ҳисобланишади. "Атлетико" стандартлардан жуда унумли фойдаланишади ва уларнинг кўпчилиги иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Биз бу нарсани бир сонияга ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак" - дейди Эмери.



