Бу Унаи Эмери фаолиятидаги тўртинчи Европа Лигаси финали эди. Бунгача Эмери “Севилья” билан учала финал баҳсида ҳам ғалаба қозонган эди.
Шунингдек, мураббий аввалроқ “Валенсия” билан мусобақанинг чорак ҳам ярим финалларига қадар етиб борганди.