Унаи Эмери: «Ди Мария жамоа учун жуда муҳим»

29 окт 2016, 09:22
ПСЖ устози Унаи Эмери Франция чемпионати доирасидаги «Лилль»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.
«Ди Мария жамоа учун жуда муҳим футболчи, бугун яхши ўйнади. Унинг голини бекор қилишди, лекин голли пас оширишга муваффақ бўлди. Баҳс қийин бўлди. «Лилль» яхши ҳимояланди. Биринчи бўлимдаёқ гол уришимиз мумкин эди.

Жамоа кўп ҳужум қилди, аммо вазиятлардан фойдаланишда муаммолар бўлди. Яхшики гол урдик», – дейди Эмери.

Манба: goal.com