Уммон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Xayrulla Xoliqov
16 дек 2019
Кўрфаз Кубоги якунига етганидан сўнг Уммон терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди.

Ушбу жамоани голландиялик Эрвин Куман бошқариб келаётганди. Лекин Кўрфаз Кубогидаги қониқарсиз иштирок сабаб Уммон футбол федерацияси Эрвин Куманни истеъфога чиқарди. Бунга сабаб уммонликларнинг гуруҳдан чиқа олишмагани бўлди.

Эрвин Куман шу йилнинг февраль ойида Пим Вербекдан сўнг терма жамоани қабул қилиб олганди. Эндиликда Уммон ЖЧ-2022 саралаш босқичининг қолган ўйинларини бошқа мураббий қўл остида ўтказади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com