UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  125 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Умид Аҳмаджонов Қатар Амирининг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Қатар Амирининг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар амирлик оиласининг энг нуфузли вакилларидан бири, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг акаси, бугунги кунда Қатар амирининг дипломатик масалалар ва спортни ривожлантириш бўйича бош маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Соний билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар. Умид Аҳмаджонов Шайх Жассим билан Ўзбекистонда замонавий талабларга жавоб берадиган болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ваколатхонасини очиш масаласини муҳокама қилиб, ЎФФ бу борада Қатар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Гап Доҳадаги “Aspire” спорт академияси ҳақида бўлиб, бу иншоотга 2004 йилда Қатар амирининг фармони билан асос солинган. Академиянинг бош мақсади Қатар спортининг келажаги учун ёш иқтидорларни излаш, уларни академияга олиб келиб, шу ернинг ўзида таълим бериш ва катта спортчи қилиб тарбиялашдан иборат. Академиянинг “Иқтидорларни излаш дастури” мавжуд бўлиб, бу борада улар Қатар олимпия қўмитаси ва Қатар давлатининг олий таълим кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Дастур Қатар давлатидаги мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни излаб топиб, уларга спорт бўйича грант дастурларида иштирок этишни таклиф қилади.
Академияга дунёнинг энг кучли менежерлари, мураббийлари ва экспертлари жалб қилинган. Футбол таълимининг стандартлари бўйича “Aspire” дунёнинг энг яхши академияларидан бири саналади. Жаҳон футболининг афсоналари Пеле, Месси, Рауль ва Хави кабилар академиянинг халқаро ареналардаги элчиси сифатида фаолият юритади.

“Шайх Жассим жаноблари билан суҳбатда биз “Aspire” академиясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришдик”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Менда ушбу академия жуда катта тассурот қолдирди. Шайх жаноблари билан бу борада якуний келишувга эришганимиздан хурсандман”.

Шайх Жассим 2004 йилдан бери дунёга машҳур ва донғи кетган “Aspire” академиясига раҳбарлик қилиб келади.  Шу билан бир вақтда у 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг вице-президенти ҳам ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Соний Қатар футболининг бугунги муваффақиятларининг бошида турган катта намояндалардан бири ҳисобланади. У 1850 йилдан бери Қатарни бошқариб келаётган Ол Сонийлар амирлик оиласининг ишонган вакили сифатида ҳукумат раҳбарлари ва шу каби бошқа нуфузли меҳмонлар билан учрашади. Бундан ташқари у Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг акаси ҳисобланиб, Қатар амирлигининг собиқ валиаҳдидир. Шу сабабли ҳам Шайх Жассим Қатар амирининг номидан иш юритадиган давлат намояндаси саналади.
Умид Аҳмаджоновнинг Шайх Жассим билан учрашуви ЎФФ президентининг Қатарга расмий ташрифи доирасида амалга оширилаяпти. Ташриф доирасида ЎФФ президенти Шайх Жассим раҳбарлик қиладиган “Aspire”  академиясида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган эди. Умид Аҳмаджонов, шунингдек, “Aspetar” спорт тиббиёти маркази ва Қатар Футбол Уюшмаларида ҳам бўлиб, ташкилотларнинг бугунги кундаги фаолиятини кўздан кечириб, Қатар Футбол Федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросимида иштирок этган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика