UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02АГМК - "Бунёдкор". Мухлис ва мухлисалар стадионга келишмоқда   2 16:56АПЛ. Йил футболчиси совринига номзодлар рўйхати эълон қилинди  4 16:44Зидан "Реал" раҳбариятидан де Лигтни "Барселона"дан илиб кетишни сўради  13 16:43Суперлига. АГМК - "Бунёдкор". Асосий таркиблар маълум  7 16:07Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов гол уриб, жамоаси ғалабасига хисса қўшди  11 15:43"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм". Таркиблар эълон қилинди  30 15:36Гвардиола: "VAR баъзида ёрдам беради, баъзида йўқ"  13 15:14Бэйл "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  36 15:07"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади  1 15:02АГМК – “Бунёдкор” учрашувида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  2 14:45Коутиньо голни нишонлаши учун бўлаётган танқидларга жавоб берди  10 14:44Россия. "Оренбург" - "Ростов". Шомуродов асосий таркибда  14 14:40Бугун бизни кутиб турган супер тўқнашувлар  13 14:24"Манчестер Юнайтед" Лукаку бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр  9 13:54Радулович янги жамоада иш бошлади  4

Умид Аҳмаджонов: "Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ"

Бугун Миллий олимпия қўмитасида янги мавсум олдидан Суперлига ва Про-лига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва бошқа ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.  
 
Йиғилишда сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга барча шароитлар яратиб берилаётгани, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда ҳакамлик савиясини ошириш, ўйинларнинг холис ва адолатли бошқарилишини таъминлашдар иборат эканини айтиб ўтди.
 
“Ҳакамларимиз савиясини ошириш учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳакамлар учун хорижда ўқув-машғулотлар ташкил қилдик, улар учун турли семинарлар ўтказмоқдамиз.
 
Жорий мавсумдан бошлаб  бошқарган учрашувлари учун яхши баҳолар олган ҳакамлар Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан рағбатлантирилиб борилади. Аксинча, қўпол хатоларга йўл қўядиган ҳакамлар эса қайтиб Суперлига ўйинларига қўйилмайди, улар Про-лига мусобақасида ҳакамлик қилишади ҳамда юқори лига учрашувларини бошқаришга муносиб эканликларини бошқатдан исботлашлари керак бўлади.  


 
Мақсад ҳакамларимиз ўйинларни холис ва адолатли бошқаришсин, турли қинғирликлардан узоқроқ юришсин. Ҳакамларнинг ҳаракатлари мунтазам равишда махсус инспекция томонидан назорат қилиб борилишини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Қинғир ишларларга аралашадиган ҳакамлар қаттиқ жазоланади.  
 
Учрашувларни бошқариш учун жойларга боришганида, ҳакамларга нисбатан ҳурмат юқори бўлсин. Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Клуб раҳбарлари, вакиллари ким бўлишидан қатъий назар агар ҳакамларга босим ўтказишга уринишса, ЎФА томонидан жазоланади. Жорий мавсумдан бошлаб ҳакамларнинг ўйинларга бориш-келиш, меҳмонхона харажатлари барчаси ПФЛ томонидан қоплаб берилади. Мақсад - ҳакамлар дахлсиз бўлсин. Ўз ишини сидқидилдан бажарсин. Фақат Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти ҳакамлар ишини назорат қилади ва уларни баҳолаб боради.  
 
Равшан Эрматов бутун дунёда ҳурматга сазовор ҳакам. У эндиликда Суперлига ва Про-лига ҳакамларига кураторлик вазифасини бажаради. Ўзининг катта тажрибаси ва маҳорати билан бошқа ҳакамларга ҳам малака оширишга ёрдам беради. Ҳакамларимиз фақат Ўзбекистон доирасидаги учрашувларда ишламай, ФИФА ва ОФК таснифидан ўрин олган ўйинларда кўпроқ ишлашларига эришишимиз зарур. Бунинг учун ҳар бир ҳакам ўз устида кўп ишлаши, меҳнат қилиши талаб этилади. Шундагина ривожланиш, ўсишни кузатиш мумкин бўлади”, - деди Умид Аҳмаджонов.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

+8   
11 фев 20:57:14
АСМИЛАНКОМ
Шерзод Косимов билан Азиз Асимовга ким «босим» бериши мумкин?! Хеч кизикиб курдингларми? Тугри четдан хеч кимнинг хакки йук хакамларга босим беришни. Лекин бизга мумкин…
+4   
11 фев 20:28:31
Yuventis
Қанийди амалда хам шундай булса.
+3   
11 фев 20:35:02
Abdunazar
Hakamlar endi futbolchilarga tupga talashib uynash un quyib berish kk. Sal narsa ham hushtak chalib uyinni tuhtavermay. Ochiq shidatli tomashabob futbol bulsin. Apldan urganish kk.
+3   
11 фев 20:26:47
СОҒБОН
Дискиминация қачон тугийди,мани +,-ни очиб қўйларинг,шуям ишми.
+2   
11 фев 20:54:28
Шохрух
Хамма ишонди ома лекин...
+1   
12 фев 03:03:24
Жим Керри
умиджон. узингизга. босим. булдику. кубокда. Пахтакор. Агмк...Пахтакор. ютказмаган.буларди.чунки. Агмк ани. бошлиги. ута. бой. одам. шунака.
+1   
12 фев 00:41:44
Ulugbek_MYU
Nega haqqi yuq. Wahsan mana men uyin vaqtida hato qilsa baqiraman
+1   
11 фев 22:38:39
Arsenal Margilon
Агар хакамлар халол ишласа суперлига кизикарли утади, келишилган уйинларгаям каттик жазо белгилаш керак.
+1   
11 фев 22:30:24
Alimardon
Бизга вар керак .
+1   
11 фев 22:10:34
donik
Umid Ahmadjonov: -Chetdan xch kim buyru bermasin. Man o'zim beraman buyruni. Kim qanaqa ish qimoqchi bo'sa man bilan gaplashsa bo'ldi.
+1   
11 фев 21:51:27
Khorezm United
To'g'ri, klub rahbarlari vakillari kim bo'lishidan qat'iy nazar hakamlarga bosim o'tkazishga haqqi yo'q.
Oldinlari hakamlarga bosim o'tkazadiganlardan birinchi navbatda Samvel Babayan deganlari bor edi (endi u futbolimizda yo'q, qutulganimiz rost bo'lsin)
+1   
11 фев 21:47:27
Abdunazar
Hakamlar ham endi futbolchilarga tup un kurashishga quyib berish kk. Sal bir-biriga yaqinlashib ketsa hushtak chalib uyini tuhtatmasdan.
+1   
11 фев 20:58:26
inamjon
Ertak aytishni yig'ishtirlaring
+1   
11 фев 20:10:25
Lobos blancos
beseda фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Четданмас тугри гапирибди факат юкоридан булади
To'g'ri fikr!
+1   
11 фев 20:08:10
Real_Madrid_BeK
Bizda buni iloji yuq
iloji buganda paxta 3 2 metapaxta urtasdagi uyndan kegn jazolanardi xakamlaram kulub xam.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг