UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Улуғбек Рўзимов хотирасига бағишланган ўйиндан ФОТО + ВИДЕО Янгиликлар

Улуғбек Рўзимов хотирасига бағишланган ўйиндан ФОТО + ВИДЕО

"Пахтакор" стадионида "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаларининг марҳум ҳимоячиси Улуғбек Рўзимов хотирасига бағишланган учрашув ўтказилди.

Ўйинда турли йилларда "Пахтакор" ва миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчилар таклиф этилди. Шунингдек, бир қатор футбол фахрийлари ва Улуғбек Рўзимовнинг оила аъзолари беллашувга ташриф буюришди.

Ўйин мобайнида мухлислар ўзбек футболининг собиқ юлдузлари ҳаракатларидан баҳра олиш имконига эга бўлишди. Учрашув 6:4 ҳисобида "Пахтакор" фахрийлари ғалабаси билан тугади. Танаффус пайтида Улуғбек Рўзимов қўл остида шуғулланган "Пахтакор" футбол академиясининг 2005 йил тарбияланувчилари Болгарияда шу йилнинг апрель ойида ўтказилган халқаро турнирдаги медаллар ва кубок билан футбол фахрийлари томонидан тақдирланишди.


"Пахтакор" - Ўзбекистон терма жамоаси - 6:4

Ҳакам: Шуҳрат Пўлатов.

Голлар: Ирисметов 3, Раҳмонқулов, Ж.Абдураимов, Жалолов - А.Абдураимов 2, Хвостунов, Ш.Мақсудов.

"Пахтакор": Равшан Ражабов, Олег Нестеров, Рустам Қурбонбоев, Абдумажид Тоиров, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Равшан Бозоров, Леонид Кошелев, Станислав Кудряшов, Жаъфар Ирисметов, Нўъмон Нурматов, Саъдилла Жалолов, Санжар Мақсудов, Шуҳрат Раҳмонқулов.

Ўзбекистон терма жамоаси: Алексей Рошин, Андрей Фёдоров, Абдусамад Дўрмонов, Рустам Дўрмонов, Февзи Давлетов, Александр Хвостунов, Азамат Абдураимов, Мурод Алиев, Шуҳрат Мақсудов, Ғайрат Одилов, Маҳмуд Собиров, Ёрқин Назаров.



TAS-IX

 


TAS-IX Эмас




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика