Улуғбек Мирзаев: Ҳакамлар "Бунёдкор"ни очкосиз қолдирди

"Нефтчи" Суперлиганинг 18-турида "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди.

Олмалиқда ўтган учрашувдан кейин "қалдирғочлар" бош директори натижага изоҳ берди.

"Афсуски, бугунги ўйин ҳам жамоаларнинг кескин курашлари эмас, ҳакамларнинг хатолари билан ёдда қолди. Ўтган турда Самарқандда меҳмон бўлдик. Ўшанда Жасур Ҳакимовнинг тоза голи ҳисобланмаган эди. Бугун эса офсайдда турган Фозил Мусаев лайнсменнинг назаридан четда қолди. Шу туфайли Артём Калинин жамоамизни очкосиз қолдирганини айтсак, хато бўлмайди.

Бугун ВАР ишлаганида вазият бошқача бўлар эди. Шу борада ҳам эътирозлар бор. Қайсидир ўйинларда видео ассистентлар хизматидан фойдаланишяпти, бошқаларида йўқ. Бу тенгсизлик эмасми?", — дейди Улуғбек Мирзаев.


Маълумот учун, учрашув давомида ҳар 2 жамоа фойдасига шубҳали пенальтилар қўйилди.


Манба: championat.asia