Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"

Оқил Абдубарноев
12 авг 2025
Суперлиганинг 18-туридан жой олган "Динамо" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Яхши ўйин бўлди. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ғалабага лойиқ эдик.

- Собиқ жамоанингиз "Пахтакор"га қарши майдонга тушишнинг қандайдир таъсири сезилдими?

- "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ. Менимча, тўртинчиси. Жароҳатим туфайли беллашувни якунига етказа олмай қолдим. Ҳозир ҳолатим яхши. 

- "Динамо" сафардаги беллашувларда 3 очко қўлга киритаётганига қарамай, ўз майдонидаги сўнгги ўйинларда муҳим очколарни бой бермоқда. Бу мухлислар олдидаги босим билан боғлиқ эмасми?

- Йўқ, бунинг алоқаси йўқ. Ўйлашимча, навбатдаги ўйинларда яхши натижага эришилади. 

- "Динамо" кейинги тур чемпионлик учун яна бир даъвогар – ОКМК билан куч синашади. Жамоа "Пахтакор"га қарши қийин ўйиндан сўнг қисқа фурсатда навбатдаги кучли рақибга етарлича тайёргарлик кўра оладими?

- Биз фақатгина "Пахтакор"га қарши махсус тайёргарлик кўрмаймиз, балки Суперлиганинг ҳар бир иштирокчисига қарши тўлақонли тайёргарлик билан майдонга чиқамиз.


ИНТЕРВЬЮ ВИДЕОСИ


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia