Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"
Narzulla Saydullayev
4 май 2024
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Париждаги Олимпия ўйинлари турибди. Осиё кубоги энди тарихга айланди, бу ўйинларни унутамиз ва Олимпиадада муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз", - деди Улуғбек Ҳошимов.