

Ўйин ҳақида
5-6 та қулай вазиятларни голга айлантиролмадик, бўш дарвозага ҳам йўл топа олмадик. Йигитларга эътирозим йўқ.
Жамоангиз аъзолари кўпроқ узоқдан зарба йўллади. Бу тактик режангизнинг бир қисмими?
Бундай деб ўйламайман. Бу ўйиндаги одатий ҳолат. Вазиятлар бўлди, зарба беришди.
Даниэль Насриддинов биринчи бўлимда яхши ўйнади, бироқ иккинчи бўлимда майдонга тушмади. Бу нима билан боғлиқ?
Биз бўй жиҳатдан ютқазаётгандик, шу боис озроқ ўйинни кучайтириш мақсадида ўзгариш қилдим.
Бугун қайси футболчингиздан кўнглингиз тўлмади?
Мен ҳаракат учун ҳаммага раҳмат айтаман. Хато ҳаммада бўлади. Кимгадир эътирозим йўқ.



