

Ўйиндан олдин "Бухоро" бош мураббийи "Футбол Экспресс"га берган интервьюсида жамоаси "Локо" билан ўйинга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
- "Локомотив" - ўта жиддий рақиб. Бежизга улар олий лигада биринчи ўринда бораётгани йўқ. Бу жамоага қарши тенгма-тенг кураш олиб бориш осон эмас, лекин астойдил курашишга тайёрмиз. Рақибдан қўрқаётганимиз йўқ", - дея фикр билдирган У. Бақоев.
Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади ва 19:30да бошланади.



