UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  0 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  5 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  149 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  5 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1

Улуғбек Бақоев: "Керакли пайтда очко олдик, бироқ натижадан қониқдим дея олмайман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Керакли пайтда очко олдик, бироқ натижадан қониқдим дея олмайман"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасида "Металлург" майдонидаги дурангдан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

- Турнир жадвалидаги ўрнимизни ҳисобга олган ҳолда Бекободга ижобий натижани мақсад қилиб келгандик. Баҳснинг дастлабки дақиқаларида бизда голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Айниқса, "Металлург" бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ташаббусни ўз томонимизга оғдиргандик. 

Аммо ўзимизда ҳам четлатиш бўлгандан кейин ташаббусни бой бериб қўйдик. Иккинчи бўлим "Металлург"нинг устунлиги остида ўтди, шу сабабли бугунги ўйиндаги дуранг натижаси биз учун зарур натижа бўлди дея оламан.

Балки натижадан қониқдим дея олмасман, аммо керакли пайтда, сафарда очко олиш керак бўлиб турганди. Биз охиригача курашамиз. Имкониятлар етарлича. Ўз мавқеимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика