Веско Стешевич: "Бугун биз 2 очко йўқотдик"
20 окт 2023 18:56
Янгиликлар
Веско Стешевич: "Бугун биз 2 очко йўқотдик"
Учрашувдан кейин мезбонлар мураббийи Веско Стешевич таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бугун қимматли очколарни бой берганимиздан хафамиз. Биз ўйинни яхши бошламаган бўлсак ҳам дастлабки дақиқалардаёқ голлик вазият яратдик. Аммо Ўринбоев қулай имкониятдан фойдалана олмади.
Шайқулов четлатилиб, бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин футболчиларимиз уйғонишди. Рақиб футболчиси ҳам қизил олиб, таркиблар тенглашганидан кейин эса ўйинни биз назорат қилдик.
Пенальтидан гол уришимиз керак эди. Афсус, ундан ҳам гол уриш насиб қилмади. Убайдуллаевда яхши вазият бўлди, у рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Ўйлашимча, бугун биз 2 очко йўқотдик.
Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоаларга қарши ўйинлар доим қийин бўлади. Назаримда, рақиб тўпни бизга бериб қўйиб, биз биринчи рақам бўлиб ўйнашимиз талаб этилганда муаммоларга дуч келяпмиз. Албатта, бу вазиятни таҳлил қилиб, ўрганиб чиқамиз", - деди Веско Стешевич.
Фикрлар