Улуғбек Бақоев: “Бухоро” мухлисларига келгусида омад тилаб қоламан"

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2018, 17:59
Бугун “Бухоро” - “Навбаҳор” учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.

- Аввало “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалабаси ва Ўзбекистон  чемпионати Суперлигасида бронза медаль соҳиби бўлгани билан табриклайман. Ушбу йил жуда шиддатли чемпионат бўлди десам адашмайман.  Шунингдек барча мухлисларга бизни йил мобайнида қўллаб-қувватлаб туришгани,  яхши–ёмон натижали кунларда жамоани ёлғиз қолдиришмагани учун шахсан ўз номимдан ва жамоа ҳамда мураббий, раҳбарлар номидан  уларга миннатдорчилик билдираман ҳамда келгусида уларга ва барчага омад тилаб қоламан – деди мураббий.    


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати