UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  8 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  91 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  7 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  42 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  6 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  13 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  19 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  3 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  8 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4

Улуғбек Бақоев: "Бизнинг ўз фалсафа ва ўйинимиз бор. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Бизнинг ўз фалсафа ва ўйинимиз бор. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз"

ОФК кубоги 3-турдан ўрин олган "Олтин Аср"га қарши учрашувдан олдин матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва футболчи Жавоҳир Қаҳрамонов иштирок этди.

"Эртага қийин ўйин бўлиши табиий. Рақиб яхши шаклланган. Тўпни ва ўйинни назорат қилади, жисмоний томондан ҳам футболчилари ёмон кўринмади. Ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳар 3 кунда ўйин ўтказяпмиз. Шунинг учун футболчиларда бу борада кичик камчиликлар юзага келиши мумкин. Футболчиларда хоҳиш ва иштиёқ кучли. Худо хоҳласа кейинги босқичга чиқамиз.  ",- дейди Улуғбек Бақоев.

"Олтин Аср"нинг 2та ўйинини кўриб чиқдик. Ўйинга юз фоиз тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.

- Жамоа бу мусобақада илк бор иштирок этмоқда.  Мухлисларнинг "Сўғдиёна"нинг ўйини ҳақидаги фикрлари бевосита юқоридаги омилга боғлиқми?

- Ҳар бир мухлиснинг ўз қараши бор. Мухлисларга ҳужумкор футбол ёқади. Кимгадир ёқамиз ёки ёқмаймиз. Бизнинг ўз фалсафамиз, ўйинимиз бор. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Бу йил ҳисобидан учинчи турнирда қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйинга руҳий, жисмоний томондан тайёр бўлиб бориш керак. Шундагина ғалаба қозониш мумкин. 

- Имкониятларни қандай баҳолайсиз? Жамоани дуранг ҳам қониқтиради...

- Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Эртага икки жамоада ҳам имконият бўлади. 


-  ЦСКА билан ўйинда футболчилар гол ўтказиб юборишдан қўрқиб кўпроқ ҳимояда ўйнашди. Эртага ҳам бу нарса такрорланмайдими?

- Ўйинга тайёрланиш учун олдинда вақтимиз бор. Назарий машғулотларда барчаси айтилади. Йигитлар майдонда нима учун ўйнаётганини билишлари керак. Умид қиламанки, улар борларини беришади.

- Жавоҳир Қаҳрамоновга савол. ЦСКА Ўзбекистон чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаган бўларди?

- Яхши жамоа эканлиги кўриниб турибди. Тўпни яхши назорат қилар экан. Фикримча, ЦСКА Ўзбекистон чемпионатида ўрта ўринларни эгаллаган бўларди.

- Жамоа иккита учрашувни суъний майдонда ўтказди. Футболчиларингиз бунга мослашиб олдими?

- Ҳар бир нарсани ўзига яраша қийинчилиги бор. Об-ҳаво, тўпни яхши ҳаракатланмаслиги қўшимча куч талаб қилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика