

"Кўрдингиз, Термизда жуда ҳам иссиқ об-ҳаво ҳукмронлик қиляпти. Биринчи таймда "Сурхон" ҳам, "Сўғдиёна" ҳам қийналди. Бир оз паст савияда ўйнадик. Иккинчи таймда ҳаво бир оз яхшиланди, шундан кейин ўйинимизда ижобий ўзгариш кузатилди. Бугун асосийси, уч очко олдик. Энди кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. "Сурхон" жамоасига навбатдаги баҳсларда омад тилайман", – дейди Улуғбек Бақоев.




