Улуғбек Бақоев: "Абдуманнопов кетишни хоҳлади, Норхоновда кичик жароҳат бор"

Narzulla Saydullayev
2 авг 2022
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Мухлисларни иккинчи давра бошлангани билан табриклайман. Биринчи давранинг охирги туридаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин руҳий томонлама бугун ғалаба жуда муҳим эди. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Муҳими уч очкони қўлга киритиш эди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман ва олдинга интилишда давом этамиз", - деди Улуғбек Бақоев.

- Кўпчилик Дониёр Абдуманноповнинг "Навбаҳор"га ўтиши ҳақида сўрамоқда?

- У билан суҳбатлашдик ва клубни алмаштиришни хоҳлади. Жамоамизга берган ёрдами учун раҳмат айтамиз ва янги клубида омад тилаймиз. Трансферлар футболнинг бир қисми, шу боис бу ерда ҳеч қандай сирли нарса йўқ.

- Бугун Шоҳруз Норхонов нега тушмади?

- Ўтган куни машғулотда оёғини бироз шикастлаб олди. Шу боис бугун майдонга туша олмади, унга тезроқ соғайиб майдонга қайтишини тилайман.

- Олдинда иккита муҳим ўйин кутиб турибди.

- "Пахтакор" амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Шу боис рақиб кучли ва уларни ҳурмат қиламиз. Нафақат "Пахтакор"ни балки барча клубни ҳурмат қиламиз.







Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia