Улуғбек Бакаев: "Шахсий фикримча, пенальти йўқ эди. Тўп футболчининг қаерига теккани камераларда кўринмаганди"
29 окт 2023 20:28
Янгиликлар
Улуғбек Бакаев: "Шахсий фикримча, пенальти йўқ эди. Тўп футболчининг қаерига теккани камераларда кўринмаганди"
Ўйин ҳақида
- Ўйин яхши, курашларга бой бўлди. Ўйинчиларга эътирозим йўқ. Гол уришимиз мумкин эди, аммо маҳорат етишмади. Ўйин охиридаги пенальтига келсак, билмадим. Ҳакамлар қандай қилиб пенальтини баҳолашади? Қандай қилиб пенальти қўйишади? Шахсий фикримча, пенальти йўқ эди. Майдонга шунча мухлис келди, футболчилар тер тўкишди, ҳамма ҳаракат қилди. Ҳакам эса битта эпизодда пенальти қўйди ва бўлди. Ўйинчиларга ва мухлисларга раҳмат айтаман.
- Ўйинга етти дақиқа қўшиб берилди, жамоалар эса пенальтидан сўнг уч дақиқа ўйнашди...
- Бу савол менга эмас, ҳакамларга берилиши керак. Улар қандай қилиб бундай қарорга келишганини билмайман. Пенальти эса йўқ эди. Биринчидан, ўйинчи бошқа футболчига жуда яқин масофада эди. Тўпга ўйнамоқчи бўлган футболчининг қаерига тўп теккани ҳам кўринмаган. Тўпнинг қаерга теккани хатто кўринмаганди. Камераларда бу йўқ эди. Ҳакам эса пенальти қўйди. Балки, уларда бошқа камера бордир, аммо бизга кўрсатилган тасвирларда пенальти йўқ эди. Шунчаки, йигитларга ачиняпман. Улар 90 дақиқа ҳаракат қилишди ва битта эпизод барчасини барбод қилди.
Фикрлар