UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  0 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  0 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  9 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  68 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1

Улуғбек Бакаев: "Ўғлим терма жамоага чақирилиши мумкинми? Барчада имконият бор" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Ўғлим терма жамоага чақирилиши мумкинми? Барчада имконият бор"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Беллашув қийин бўлишини билардик, чунки "Қўқон-1912" Суперлигага йўл олиш учун асосий даъвогарлардан бири саналади. Шу боис, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. 

Ўйин шуни кўрсатдики, иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Дуранг ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо биз рақиб дарвозасини ишғол қилдик ва ҳимояда тартибли ўйин намойиш этдик. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман.

Биз Ғузорда гол уришимиз мумкин эди. Ўтказиб юборган вазиятларимиз ҳам бўлди. Бугун ҳам шундай ҳолат кузатилди. "Шўртан" ҳам, "Қўқон-1912" ҳам ўз тактик схемасида ўйнайди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси, фалсафаси, қарашлари бор. Иккала рақибни солиштирганда, "Қўқон-1912" кўпроқ ёқди, улар юқори даражадаги жамоа. Ўйлайманки, улар ўз олдига қўйган мақсадига эришади.

Ўтган мавсум қуйи лигага тушиб кетдик. Бундан кўринадики, жамоамиз кучсиз эди. Жорий йил клуб раҳбарияти Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган. Ўйлайманки, ҳар бир ўйинга интизом билан ёндашиб, ҳар бир рақибни ҳурмат қилиб, фидойилик кўрсатиб, халқимиз, “Бухоро” мухлислари ва раҳбарият олдидаги вазифаларни уддалаймиз.

Ўғлим Ўзбекистон терма жамоасига чақирилиши мумкинми? Амир ҳозирда Беларусда ўйнайди. Терма жамоа сафига кириш учун ҳар кимда имконият бор. Барчаси фидойиликка, сабр-тоқатга, меҳнатга боғлиқ. Агар инсон ҳаракат қилса, меҳнатсевар ва сабрли бўлса, омад ҳамиша у томонда бўлади. Ҳар бир футболчи терма жамоада ўйнашни хоҳлайди, бироқ бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Энг муҳими, терма жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани уддалаган ҳолда жаҳон чемпионатига йўл олиши ҳисобланади", деди бухороликлар устози.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика