UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  5 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Улуғбек Бакаев: “Арал” кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонди” Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: “Арал” кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонди”

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Арал” - “Бухоро” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда “Арал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Албатта бугунги ўйинда ғалаба қозониб, 3 очкога эга чиқишни мақсад қилгандик. Бироқ, якуний натижа бизнинг мағлубиятимизни кўрсатмоқда. Бу мағлубиятга сабаб сифатида 2 та факторни кўрсатишим мумкин. Биринчиси, мезбонлар, яъни “Арал” жамоаси ғалабага бўлган кучли иштиёқ билан ўйнади. Иккинчиси, ўтган ўйиндаги “Машъал” билан мағлубият жамоа руҳиятига таъсир кўрсатди. Умумий ўйин учун йигитларга рахмат айтаман, ёмон ўйнаганимиз йўқ.

- “Арал” жамоасининг бугунги ғалабасини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтганимдек, жамоада ғалаба учун кучли иштиёқ бор эди. Учрашувнинг сўнги қисмида гол ўтказиб юбордик ва бу мағлубиятимизга сабаб бўлди.

- Бугунги учрашув бўлиб ўтган майдон ҳақида фикрингиз?

- Яхши майдон, мухлисларнинг зўр атмосфераси. “Арал” жамоаси бугун янги майдонда илк учрашувини ўтказди ва иштиёқ эвазига ғалабага эришди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика