UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  24 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  61 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:15Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

Улуғбек Абдуллаев: “Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқмоқчимиз” Янгиликлар

Улуғбек Абдуллаев: “Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқмоқчимиз”

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сурхон” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Улуғбек Абдуллаевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- “Сурхон” билан баҳснинг биринчи бўлимида рақибдан анча устун эканимизни кўрсатдик. Барибир майдонда мезбон эканлимиз туфайли устунликни ўз томонидан ушлаб турдик, асосан, тўпни назорат қилиш ва рақиб дарвозасига хавф туғдирдик. Иккита голдан кейин жамоамиз бироз хушёрликни йўқотишидан сўнг “Сурхон”нинг устунлик қилишига имконият бердик. Бунинг натижасида рақибимиз гол уриб орадаги фарқни қисқартирди. Сўнгги дақиқаларгача ўйин қизиқарли кечди. Биз эса охиригача курашган ҳолда ғалабани ўз томонимизда сақлаб қолдик. 

“Бунёдкор”нинг мақсади Ўзбекистон кубогида зафар қучган ҳолда халқаро майдонга йўлланма олиш ҳисобланади. Чемпионатда имкониятларимиз анча пасайиб кетди. Кубок орқали эса Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олишимиз мумкин. Дейлик, “Сурхон” билан баҳсда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш учун охиригача курашдик. Биласиз, ҳозирда кубокда ҳам кучли жамоалар тўпланишган. Эндиликда ярим финалда ҳам ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз ва ғалаба қозонмоқчимиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика