ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди

Alisher Ostonov
31 май 2025
ҚПЛ 11-тур доирасидаги "Улитау" — "Турон" ўйини бўлиб ўтди.

22-дақиқада Константин Дорофеев гол уриб, "Турон"ни ҳисобда олиб чиқди. Аммо, мезбонлар сафида Абзал Таубай (60) ва Рамазан Аблайхан (73) тўп киритиб, "Улитау"га уч очко тақдим этишди.

Меҳмонлар сафида Беҳруз Асқаров ва Шахбоз Умаров (71 дақиқа ўйнади) ўйинни асосий таркибда, Одил Абдумажидов эса захирадан бошлади (71-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 87-дақиқада сариқ карточка олди). Хуршид Мухторов эса бугунги ўйин учун қайдномада йўқ эди.


31 май 2025, 16:00
Ulytau — Turan
2 – 1
Тугади



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia