UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  0 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  0 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  2 23:10Салоҳ қайтди!  6 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  8 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  6 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1

Улье: “Ливерпуль” шунчаки ғалаба қозонмайди” Янгиликлар

Улье: “Ливерпуль” шунчаки ғалаба қозонмайди”

“Ливерпул”нинг собиқ устози Жерар Улье жамоанинг сўнгги йиллардаги муваффақиятли одимлари ҳақида тўлқинланиб гапирди.

“Совринларга эгалик қилиш “Ливерпул”нинг “қон”ида бор. Қандайдир турнирда ғолиб чиқиш жамоадаги ҳар бир инсон учун алоҳида аҳамият касб этади. Албатта 30 йиллик кутиш бу жуда катта муҳлат. АПЛнинг бош соврини жамоага йиллар давомида содиқлигини намойиш этаётган мухлислар, футболчилар ва клуб персонали учун катта мукофот бўлади.

“Ливерпуль” шунчаки ғалаба қозонмайди, балки бу ишни кучлиларга хос тарзда, рақибларидан ҳар томонлама устун эканлигини намойиш этиб бажаради. Айни пайтда жамоа АПЛ турнир жадвалида энг яқин таъқибчисидан 25 очкога илгарилаб кетган ва бундай ҳолат илгари ҳеч қачон кузатилмаган. Менинг давримда жамоа бир мавсумда олтита совринни қўлга киритганди. Аммо Юрген Клопп ўтган йили ЕЧЛда ғолиб чиқди, сўнгра УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош соврин қўлга киритилди. АПЛ чемпионлиги ҳам яқин турибди. Ягона афсусланарли ҳолат клуб ушбу муваффақиятни “Энфилд”да мухлислар билан нишонлай олмайдик.

Умид қиламанки, мухлислар ҳам сабр билан совринларни нишонлаш вақтини кутишади”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Mirror.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика