

“Агар Белгия чемпионатида ким биландир футболка алмашган бўлсангиз, 75 евро тўлайсиз. Шунчаки, бу маблағни ойлигингиздан ечиб қолишади. Иккита футболка олишингиз мумкин, фақат унга пул тўлайсиз ва янгисига эга бўласиз. Уларни алмашишга эса фақатгина еврокубокларда руҳсат берилган. Агар кийимингиз йиртиладиган бўлса ҳеч нарса олинмайди ва бу ўйин ҳолатида юз берган деб ҳисобланади”, – дейди Украина терма жамоаси аъзоси.



