Украина чемпионати ўйинлари сирли тарзда бўлиб ўтади

Mirjalol Normatov
7 авг 2022
Украина чемпионатининг янги мавсум ўйинлари ёпиқ ва сирли тарзда бўлиб ўтади.

"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги терактлар сабабли биздан ўйинларни анонс қилмасликни сўрамоқда. Биз эса улардан фақатгина чемпионат тақвимини талаб қиляпмиз. Бироқ буни биз кўрмаслигимиз ҳам билмаслигимиз ҳам мумкин, хатто сўнгги онда ҳам", - деди журналист Игорь Циганик ўз YouTube каналида.

Олдинроқ мамлакат чемпионати 23 август куни бошланиши, очилиш ўйинида "Шахтер" ўйнаши айтилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: YouTube